Бразилияда ўтган президент сайловларининг 2-тури натижаларига кўра Жаир Болсонару ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
99,99 фоиз сайлов бюллетени қайта ишлангандан сўнг, Социал-либерал партия номзоди Болсонару 55,13 фоиз, Меҳнаткашлар партиясидан Фернанду Аддад 44,87 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган.
Янги президент 2019 йил 1 январдан лавозимини бажаришга киришади.
Изоҳ (0)