26-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Ҳирот шаҳрида бўлиб ўтган «Афғонистон инқирози: сабаблар ва ечимлар» мавзусидаги 7-халқаро конференция ишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
25 дан ортиқ давлатнинг расмий шахслари, сиёсацҳунослари ва таҳлилчилари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари Афғонистон Ислом Республикасидаги жорий ҳолатни, узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун минтақавий саъй-ҳаракатларни ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини қайта тиклаш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Форум қатнашчиларининг нутқларида 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларига, афғон муаамосини сиёсий бартараф этиш борасида дунё ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдаги унинг ролига, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш Халқаро фондини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Президенти ташаббусига, мамлакатимизнинг афғон халқига иқтисодий кўмагининг амалий натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)