Германияда мухолифатчи сиёсатчилар Истанбулдаги тўрт томонлама саммитда Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Эрдўғоннинг қўлини тутган ГФР канцлери Ангела Меркелни танқид қилди, деб ёзади «РБК».
Гамбург федерал мажлисида «Сўл» партиядан вице-президент Кансу Оздемир Twitter’даги саҳифасида канцлер «диктатор учун қонли йўлакча тўшамаслиги» ва унинг «қонли қўлидан» тутмаслиги лозимлигини қайд этди. «Бундан ўзимни ёмон ҳис қилаяпман», — деб ёзди у. У гап айнан ким ҳақида кетаётганлигига аниқлик киритмаган.
Германия Эркин демократик партияси вакили Михаил Тюрер Bild журналидаги суратни изоҳлай туриб, Меркель «ички ва ташқи сиёсат компасини йўқотган»лигини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, «автократларга яқинлик намойиш этилмаслиги керак».
Изоҳ (0)