Жаҳон кинематографиясининг энг мафтункор ва кўп ҳақ олувчи актрисаларидан бири Жулиа Робертс 28 октябрь куни 51 ёшга тўлди, деб ёзади «Газета.ru».
У Смирна шаҳрида (АҚШ, Жоржия штати) дунёга келган. Жулия Фиона матрас сотувчиси ва актёр Уолтер Грейди Робертс ва черков котиби Бетти Лу Бредемас оиласида учинчи фарзанд эди.
Актрисага биринчи муваффақият ва «Олтин глобус» мукофотини «Пўлат магнолиялар» (1989) фильми келтирди. 1990 йилда актриса иккинчи «Олтин глобус» ва «Голливуднинг янги юлдузи» мақомини Гарри Маршаллнинг «Красотка» мелодрамасидаги бош роли учун қўлга киритди. Кейинчалик Жулиа турли-туман мукофотлар соҳибига айланди. Жумладан, Стивен Содербергнинг «Эрин Брокович» (2001) биографик фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотини олган. 2010 йилда Сан-Себастьяндаги халқаро кинофестивалда Робертсга кинематографиядаги буюк ютуқлари учун Доностиа мукофоти топширилди.
Актрисанинг хизмат рўйхатидан кино ва телевидениедаги 60 дан ортиқ иш жой олган.
Изоҳ (0)