23—24 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигаси 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бугуннинг ўзида 4 та гуруҳ жамоалари 3-тур ўйинларини ўтказади.

Фото: Twitter

Жумладан, «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида собиқ ўйинчиси Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ювентус» жамоасини қабул қилади. Баҳс 00:00 да бошланади.

Англиянинг бошқа бир жамоаси «Манчестер Сити» эса ўзи учун бир мунча ноқулай рақиб ҳисобланган Донецкнинг «Шахтёр»и майдонига сафар қилади. Бу баҳс ҳам 00:00 да бошланади.

Мюнхеннинг «Бавария» клуби эса Афинада АЕК клуби меҳмони бўлади.

Омадсизликлардан боши чиқмаётган, мусобақанинг амалдаги ғолиби «Реал Мадрид» ўз уйида Чехиянинг «Виктория П» клубини қабул қилади. Мазкур ўйин ҳам 00:00 да бошланиши белгиланган.

Европа Чемпионлар Лигаси

3-тур беллашувлари

«E» гуруҳи

АЕК — «Бавария» 21:55

«Аякс»—«Бенфика» 00:00

Фото: Twitter

«F» гуруҳи

«Шахтёр Д»—«Манчестер Сити» 00:00

«Ҳоффенҳям»—«Лион» 00:00

Фото: Twitter

«G» гуруҳи

«Рома»—ЦСКА 00:00

«Реал Мадрид»—«Виктория П» 00:00

Фото: Twitter

«H» гуруҳи

«Янг Бойз»—«Валенсия» 21:55

«Манчестер Юнайтед»—«Ювентус» 00:00

Фото: Twitter