Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2010 йилда республика жанубида юз берган миллатлар ўртасидаги тўқнашувлар кадрлари акс этган видеороликларни мессенжер орқали тарқатаётган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Sputnik Ўзбекистон» хабар бермоқда.
2010 йилда Қирғизистонда давлат тўнтариши амалга оширлиб, бу ҳодиса оммавий тартибсизликлар билан бирга кечган. Унда республика жанубида истиқомат қилувчи ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида миллатлараро тўқнашувлар ҳам юз берган.
«МХДҚ томонидан Баткен вилоятида яшовчи Қирғизистон фуқароси А.А. қўлга олинди. Қўлга олинган шахс WhatsApp’да гуруҳ очиб, унга провокацион характердаги, миллатлар ўртасида душманликни ёйишга қаратилган видеороликларни жойлаштирган. У 2010 йилда олинган видеороликларни тарқатган», — дея хабар қилади қўмита матбуот-хизмати.
Изоҳ (0)