Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Каримов Фонди ўзбек халқининг бетакрор матал, нақл ва иборалари жамланган «Қайроқи сўзлар» китобини чоп этди. Бу ҳақда фонд Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook/ Karimov Foundation

Фото: Facebook/ Karimov Foundation

«Мазкур китоб том маънода игна билан қудуқ қазишдек машаққатли меҳнат маҳсулидир. Зеро, муаллифлар Шотурсун Шомақсудов ва Субутой Долимовлар узоқ йиллар мобайнида халқнинг турли қатлами, хусусан, турфа ҳунар ва касб-у кор эгалари орасида юриб, улар билан суҳбат қурганлар. Ана шу ижодий мулоқотлар асносида муаллифлар юзлаб матал, нақл ва ибораларни ёзиб олишга муваффақ бўлганлар. Сирасини айтганда, кўп йиллик ижодий изланишлар давомида халқ орасида сочилиб ётган сўз жавоҳирлари мисқоллаб йиғилиб, худди шодага тизилгандек яхлит китобга жамланган», — дейилади хабарда.

Фото: Facebook/ Karimov Foundation

Фото: Facebook/ Karimov Foundation

«Ушбу тўплам ўтган ярим аср мобайнида бир неча марта чоп этилган. Ислом Каримов Фонди китобхонларнинг талаб ва қизиқишларини инобатга олиб, пурмаъно иборалар жамланган тўпламни қайта чоп қилди. «Қайроқи сўзлар» китоби Ўзбекистон ўқув юртлари кутубхоналари, бадиий ва ижодий уюшмаларга тарқатилади ҳамда китоб дўконларида сотувга қўйилади», — деб қўшимча қилинади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар