АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари «Виржиния» типидаги иккита энг янги ҳужумкор субмаринани сувга туширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Делавэр» ва «Вермонт» номли бу икки атом сув ости кемасини чўқинтириш маросими Виржиния штатидаги Ньюпорт-Ньюс ва Коннектикут штатидаги Гротон шаҳарларида бўлиб ўтди.
Собиқ вице-президент Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Байден «Делавэр» субмаринасини сувга тушириш маросимида рамзий равишда шампан виносини уриб синдирди. Унинг отаси Иккинчи жаҳон уруши фахрийси бўлган.
«Вермонт»нинг чўқинтирилиш маросимида эса бу ишни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вазири ёрдамчисининг собиқ ўринбосари амалга оширди.
Изоҳ (0)