19 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин «Ўзэкспомарказ»да ўтказилаётган «Ўзбекистон-Россия» ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
Форум доирасида Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг амалга оширилишини бошлаб беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.
Айтилишича, тантанали маросим тадқиқот ишлари олиб борилаётган майдонлардан бири ва Тошкент ўртасида теле кўприк тарзида бўлиб ўтди.
Президентлар Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станцияси лойиҳасига старт бериш учун рамзий тугмани босишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги АЭСнинг биринчи энергоблоки 2028 йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)