• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғофур Раҳимов Гулнора Каримова билан зиддиятининг сабаби ва нега Ўзбекистонни тарк этгани ҳақида гапирди

    Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Around The Rings нашрига интервью берди. Интервьюдан парчалар «Kun.uz»да келтирилди.

    Фото: AIBA

    Фото: AIBA

    ATR’га берган эксклюзив интервьюсида Ғофур Раҳимов уюшган жиноятчилик билан алоқадор экани ҳақидаги гап-сўзларни рад этганди.

    Умуман олганда, Раҳимов Халқаро бокс ассоциациясининг хулосаларига қўшилмаган. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) эса унинг иштирок этишини исташмаётгани ҳақида аниқ билдирди.

    «Келаси ой AIBA аъзолари қурултойимизда муҳим танловни амалга оширишмоқчи ҳамда улар асосланган қарорни қабул қилишлари учун барча ҳақиқатни билишлари лозим. Ҳақиқат шундан иборатки, мен ҳеч қачон трансмиллий жиноий ташкилотларда иштирок этмаганман», — дея таъкидлаб ўтди у.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Халқаро олимпия қўмитаси Ғофур Раҳимовга 2018 йилги Ўсмирлар олимпия ўйинларига ташриф буюришни тақиқлаб қўйди.

    «Мени АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатига киритиш бўйича қарор Ўзбекистон собиқ расмийларининг диктатура режими томонидан босими ва репрессиялари оқибатида келиб чиқди. Гулнора Каримова ва унинг атрофидагилар менинг компанияларим уларнинг лойиҳаларини молиялаштириши ҳақида сўрашган, аммо мен рад этганман. Шунда улар менга босим ўтказа бошлашди, бизнесимни йўқ қилиш мақсадида АҚШ Ғазначилиги департаментига жиноий гуруҳлар билан алоқалар борасида ёлғон маълумот тақдим этишди. Ўша вақтларда Гулнора Каримова мамлакатда катта таъсирга эга эди, шунинг учун 2010 йилда оилам билан ватанимни ўз хавфсизлигим нуқтаи назаридан тарк этишга мажбур бўлдим», — деди у.

    Ғофур Раҳимовнинг таъкидлашича, ўз номи АҚШ Молия вазирлиги «қора рўйхати»дан чиқариб ташланишига эришишга ҳаракат қилади.

    «Бу жуда мураккаб жараён, аммо менинг адвокатларим катта муваффақиятларга эришди ва «хато» келгуси уч-олти ой давомида тузатилади», — таъкидлаб ўтди у.

    Дарвоқе, Ўзбекистон ҳукумати бу жараёнда муҳим ўрин тутади. Жорий йилнинг 18 сентябрь куни республика бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов томонидан имзоланган мактуб AIBA ижроия қўмитаси ва унинг одоб-ахлоқ бўйича қўмитасига юборилди.

    «Агар етакчи олимпия халқаро федерацияларидан бири бўлган AIBA’га Ўзбекистон фуқароси раҳбарлик қилса, бу мамлакатимиз учун шараф бўлади. Агар ноябрда бокс ассоциациясининг конгрессида у президент этиб сайланса, унда Ўзбекистон ҳукумати Ғофур Раҳимовни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, Ғафур Раҳимовнинг ўтмишдаги жиноий фаолиятига оид барча иддаолар асоссиз далилларга эга ва адолатсиз ҳисобланади», — дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг мактубида.

    Айни пайтда Ғофур Раҳимов вазиятни тўғирлаш учун бир қатор қадамлар қўйди. У AIBA қарзларини йўқотди ва ҳакамлик сифатини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга оширди. У агар президент этиб сайланадиган бўлса, AIBA’да кенг кўламли ислоҳотлар ўтказишни ваъда қилди.

    Эслатиб ўтамиз, январь ойида Ғофур Раҳимов AIBA президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ўтган йилнинг 20 ноябрида Чинг-Куо Ву ташкилот президенти лавозимини тарк этди, бу ижроия қўмитанинг 13 нафар аъзоси унга ишончсизлик билдирганидан сўнг юз берди.

    1998 йилдан буён Раҳимов AIBA ижроия қўмитасининг аъзоси саналади, 2002 йилдан — ушбу ташкилот вице-президенти, 2006 йилдан — ижрочи вице-президенти бўлиб ишлаган. 2001 йилдан 2012 йилгача Раҳимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг вице-президенти лавозимини эгаллаган. 2010 йилда AIBA аъзоларининг овоз бериш йўли билан Осиё бокс конфедерацияси президенти этиб сайланди, ҳозирда Рахимов Осиё бокс конфедерациясининг фахрий президенти лавозимида.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах гап фақат Ғофур Раҳимовда эмаслиги ҳақида баёнот берганди.

    18.10.2018, 18:23   Изоҳ (0)   243351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Россия билан гидроэнергетика соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

    18.10.2018, 17:14

    “Росатом” мансабдори Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигида раҳбарлик лавозимига тайинланди

    18.10.2018, 16:59

    Ўзбекистон алоҳида эътиборга муҳтож болаларни ҳимоя қилишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди

    18.10.2018, 16:43

    Давлат солиқ қўмитаси балиқчилик ривожи йўлидаги 76 млрд сўмлик лойиҳани амалга оширмоқда

    18.10.2018, 16:29

    Ўзбекистон «Turklang—2018» анъанавий анжуманига мезбонлик қилмоқда

    18.10.2018, 16:16

    Солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактуралар жорий этилаётган ҳудудларда семинарлар ўтказмоқда

    18.10.2018, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда бир неча бор пора олган божхона инспектори қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:57

    Покистонда муссон ёмғирлари сабаб сўнгги 24 соат ичида 63 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 18 июл, 12:53

    Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

    Маслаҳатлар | 18 июл, 12:43

    Таҳлил: Тошкентнинг қайси туманларидан уйни арзонроқ олиш мумкин?

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:40

    AirPods услубидаги рюкзак тақдим этилди

    Лайфстайл | 18 июл, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.