18 октябрь куни халқ депутатлари Урганч тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти ҳокимияти матбуот хизмати маълумот берди.
2017 йил сентябрь ойидан бери Урганч туманига раҳбарлик қилиб келган Отабек Бекчанов туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу вақтгача Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Шарипов Фрунзе Илхомович Урганч тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Изоҳ (0)