Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган, деб ёзади ЎзА.
Мос равишда минг нафар аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь—сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).
2018 йилнинг январь—сентябрь ойларида қайд этилган:60,7 фоизи - қон айланиш тизими касалликларидан,9,5 фоизи - ўсимталардан,6,3 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,5,5 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан,4,1 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан,1,5 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан,12,4 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этади. Улар:60,8 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан,16,6 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан,11,7 фоизи - туғма аномалиялардан,2,2 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,2,2 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан,0,8 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан,5,7 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
Изоҳ (0)