Мирзачўл тумани «Боғбон» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ «Қозоқ мусиқали драма театри» биноси ҳомийлик асосида капитал таъмирланиб, «Ўзбек—Қозоқ маданият маркази»га айлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан мазкур марказ қошидаги тўгараклар фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 15 турдаги мусиқа чолғулари тақдим этилди.
Ушбу мусиқа чолғуларини вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Фарҳодов Камол Жамолович марказ ходимларига тантанали равишда топширди.
Марказ ходимлари ушбу бинони замонавий тарзда таъмирлаб ва жиҳозлаб берган барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида ушбу марказда Ўзбекистон Республикаси равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган ажойиб санъаткорлар етишиб чиқишида астойдил меҳнат қилишини айтиб ўтди.
Мазкур марказ тез кунларда тантанали равишда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)