Авария комиссияси «Союз» авариясининг суриштирувини 20 октябрга қадар якунлаши лозим. Бу ҳақда космик соҳадаги манбасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нашр манбасининг сўзларига қараганда, комиссия 20 октябрга қадар ҳодиса сабабларини аниқлашга улгуриши лозим, чунки «Прогресс» юк кемасини учириш 31 октябрга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ракета Бойқўнғирдан 11 октябрь, пайшанба куни тонгда учирилганди. Авария парвознинг 119-сониясида биринчи босқич ён қурилмаларининг иккинчи босқич марказий блокидан ажралиш чоғида юз берган.
Изоҳ (0)