Австралиянинг Квинсленд штатида торнадо бўлиб ўтди. Бу ҳақда 12 октябрь куни TCH хабар қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Шиддатли шамол соатига 144 километр тезлик билан ҳаракатланган. Дастлаб шаҳарга ўлчами теннис шарига тенг бўлган дўл ёпирилган. Шундан сўнг бўрон ва кучли жала бошланган.
Торнадо оқибатида минглаб уйлар электрсиз қолган. Ноқулай об-ҳаво уйлар ва маҳаллий ҳосилни барбод қилган.
Изоҳ (0)