Бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун Фарғона вилояти бўйича 3 640 та ариза келиб тушган. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси хабар берди.
Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун Фарғона вилояти бўйича 3 640 та ариза келиб тушган. Шундан 829 та мурожаат бўйича мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари чиқарилишига эришилган, 1141 та мурожаат бир марталик йиғимни тўлаш учун юборилган бўлса, 614 та мурожаатга эса рад хулосалари берилган.
Қонун бузилишлар, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида ваколатли органларга 4 та тақдимнома киритилиб, 7 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган ҳамда тегишли маъмурий жарималар қўлланилган.