«Дарё» таҳририятига асли навоийлик айни пайтда қизалоғи Заҳронинг оққон билан оғригани сабаб Тошкентда яшаётган Раъно Болиева ёрдам сўраб мурожаат йўллади.
2011 йил 5 август куни туғилган Заҳро Мадатова 2018 йил 22 мартдан бери пойтахтдаги Гематология маркази 1-болалар бўлимида даволаниш муолажаларини олиб келмоқда. Унга ўткир лимфобласт лейкоз ташхиси қўйилган.
Оила 2018 йил январдан бери шу касалликка қарши курашиб келмоқда. Заҳронинг муолажалари учун шу вақтгача йиғиб қўйганларини сарфлаган. Энди эса даволатишнинг 4-босқичига келиб пулдан қийналиб қолишди.
Янги даволатиш босқичига кетадиган дори-дармонларга ҳар ой жуда катта маблағ талаб этилади. Афсуски, қизалоқнинг аҳволи яхшиланиши учун у яна узоқ вақт мобайнида муолажа олиши керак.
Асосий курслар тугагандан кейин қўллаб-қувватлов курси бошланади. Бу курс 2,5 йил даволанишни талаб этади.
«Оилада фақат турмуш ўртоғим ишлайди. Унинг топгани рўзғордан ортмайди.
Фарзандимга курслар давомида қуйидаги дорилар зарур:
3 та аскорбиназа 650 минг сўмдан 1 миллион 950 минг сўмни, 58 та метритиксат 60 минг сўмдан 3 миллион 480 минг сўмни, 22 та винкристин 80 минг сўмдан 1 миллион 760 минг сўмни, 5 та сетозар 50 минг сўмдан 250 минг сўмни ташкил қилади.
Ижара уйда туришга имконим бўлмагани, ижара ҳақи қимматлиги учун паналарда юриб кун ўтказяпмиз», — дейди Раъно Болиева.
«Айни пайтда қарзимиз миқдори 8 миллион 250 минг сўмни ташкил этади. Қарзимиз сабаб оиламизнинг тинчи бузилган.
Фарзандим Заҳрохон катта бўлса шифокор бўлмоқчи. Мана шундай шифохоналарда ишлаб касалларни даволамоқчи.
Ҳеч ким бундай касалликка чалинмаслигини тилаб, сахий инсонлардан фарзандим Заҳрохонни соғайиб кетишида холис моддий ёрдамларини аямасликларини сўраб қоламан», — кўзларида ёш билан сўзларига якун ясаган она.
Заҳронинг кўзларидаги мунг ўрнини қувонч эгаллаши учун ҳисса қўшайлик!
Заҳронинг отаси Рўзимурод Муродов номига очилган пластик карта рақами: 8600-0423-8200-2094
Банк реквизитлари:
ИНН: 2000 26713 МФО: 00704
Ҳисоб рақами:
23120 0005 00000 704 001
Хориждан ёрдам бермоқчи бўлганлар учун паспорт маълумотлари:
Раъно Болиева Хикматуллоевна
Онасининг телефон рақами:
+998 91 991 10 87