АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпион россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида UFC 229 мусобақасининг асосий жанги бўлиб ўтгани ва унда Ҳабибнинг ғалабага эришгани ҳақида хабар берилганди.
Жанг тугагач Ҳабиб Нурмагомедов рақибининг жамоаси билан октагон ташқарисида жанжаллашиб кетди. Бу вақтда эса Ҳабибнинг жамоадошлари Конорга ҳужум қилди. Жанжал авж олиб кетмаслиги учун ташкилотчилар иккала спортчини ҳам трибуна остига олиб ўтиб кетишди.
Спортчиларни олиб чиқиб кетишда мазкур жанг оқшомида иштирок этмаган спортчилар ҳам ёрдам кўрсатишди. UFC раҳбари Дейна Уайт эса Макргрегор жамоасини огоҳлантирди. Унинг қарори билан спортчилар иштирокисиз ва камарни тантанали топширишсиз ғолиб номи эълон қилинди. Шунингдек, спортчилар октагонда интервью ҳам бера олмади.
ТACС ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳабибнинг менежери Ризвон Магомедов ва унинг жамоасидаги бир киши (бошқа манба эса улар уч киши сифатида кўрсатилмоқда) полиция томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирча бунинг сабаби очиқланмади.
Изоҳ (0)