Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нефть ва газ саноатига қарашли Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган ихтисосли бўлмаган 156 объектлар очиқ савдоларда хусусий мулкка сотиладиган бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Фермер хўжаликлар раҳбарларини савдога қўйилган интенсив боғлар, боғдорчилик хўжаликлари, сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари, чорвачилик мажмуалари, гўштни қайта ишлаш ва колбаса ишлаб чиқариш корхоналари, балиқчилик хўжаликлари, иссиқхоналар, паррандачилик фермалари, ёрдамчи хўжаликлар, асаларичилик хўжаликлари,қандолатчилик цехлари ва совутиш ускуналари қизиқтириши мумкин.

Тадбиркорлар эса ёқилғи қуйиш шахобчаларига, газ ускуналарини текшириш ва ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатувчи марказларга, электр жиҳозларини таъмирлаш устахоналарига, тикувчилик цехлари, дам олиш оромгоҳлари, сиҳатгоҳлар, турар-жой бинолари (қурилиши битмаган), дўконлар ва савдо мажмуаларига, ҳамда қатор корхоналарга, тўқимачилик корхоналари шулар жумласидан, эътибор қаратишлари мумкин.

Маъмурий бинолар, спорт мажмуалари, меҳмонхоналар ва ётоқхоналар, поликлиникалар, ёшлар маркази бинолари, дўконлар, омборхоналар, наслдор отларни кўпайтириш ва тайёрлаш мажмуалари ҳам очиқ савдоларга қўйилган.

Таъкидлаш жоиз, савдога қўйилган активларнинг аксарияти йўлга қўйилган бизнес бўлиб, қўшимча маблағ киритилишини талаб қилмайди, бу эса, ўз ўрнида, вилоятлардаги тадбиркорлар учун айниқса қимматли. Объектларни янги эгаларига сотиш эса Ўзбекистон вилоятлари аҳолисини қўшича иш ўринлари билан таъминлаш имконини яратади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ инвесторлар ва табдиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатишга доимо тайёр. Қўшимча маълумотларни олиш учун ёки битим тузишда бирор тўсиқлар пайдо бўлганида, қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш мумкин (71) 236 02 16.

«Таклифлар бўйича тўлиқ маълумотни www.uzнефтegaz.uz сайтининг «Активларни сотиш» бўлимидан олсангиз бўлади.

Қўшимча қилиш зарур, нефть ва газ саноатига тегишли ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларни савдога қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 июнь кунидаги 443-сон ва 2018 йил 25 август кунидаги 685-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Агар активлар ушбу қарорлар қабулига қадар ижарага берилган бўлса, ижарачининг объектни сотиб олиш ҳуқуқи ортади.

Агарда объектлар очиқ савдоларга қўйилган кундан бошлаб уч ой мобайнида сотилмаса, улар тадбиркорларга бозор қийматида 10 йилгача муддат ичида узиш шарти билан сотилади.

Бундан ташқари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига давлат мулки сифатида бепул бериладиган ҳамда бошқа ташкилотларга самарали фойдаланишлари шарти билан хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати тузилган. Улар орасида, хусусан, Қарши туманидаги иссиқхона, Поп туманидаги меҳмонхона, Фарғона шаҳрида жойлашган «Нефтчи» маданият саройи ва бошқалар. Бир ой муддатда рўйхатдаги объектлар маҳаллий ҳокимият органларига қолдиқ баланс қийматида берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар