Парижда Ўзбекистон—Франция бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва «Ўзбекисто—Франция» ишбилармонлар кенгаши раиси Кристоф Фонтен раислик қилди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳақида маъруза қилди.
— Форумда 60 дан ортиқ француз компанияси, Ўзбекистондан мутасадди вазирлик ва идоралар, етакчи саноат корхоналари вакиллари иштирок этди. Биз улар билан энергетика ва бошқа соҳалар бўйича фикр алмашдик. Натижада ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўндан ортиқ келишув имзоланди. Шунингдек, қурилиш, энергетика ва бошқа соҳаларга инвестиция киритишни истайдиган француз ташкилотлари билан келишувлар бўлди, — дея таъкидлади Кристоф Фонтен.
Изоҳ (0)