• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ва ипотека кредити бериш шартлари қанақа?

    «Turon 24» журналисти Аброр Зоҳидов Ўзбекистонда ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ва ипотека кредити бериш шартлари билан таништирди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жорий йилнинг 14 августида Ўзбекистон президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланган.

    Қарорнинг учинчи бандида «умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари:

    — 2018 йил 1 сентябрдан: бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 баравар; юқори синф ўқитувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача; директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 баравар оширилсин

    — 2019 йил 1 январдан: олий тоифали ўқитувчилар учун 1,25 баравар; биринчи тоифали ўқитувчилар учун 1,2 баравар; иккинчи тоифали ўқитувчилар учун 1,15 баравар; мутахассис ўқитувчилар учун 1,1 баравар; директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 баравар оширилсин», – дея қайд қилинган.

    Шунингдек, бу қарорнинг ўнинчи бандида ўқитувчиларга имтиёзли автокредит бериш ҳақида сўз боради.

    «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар бериш тартиби ўрнатилсин: кредитни бериш муддати – 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил; дастлабки бадал суммаси – сотиб олинаётган автотранспорт қийматининг 25 фоизи; кредит учун фоиз ставкаси — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда», – дейилади бу бандда.

    Куни кеча, 2 октябрь куни «regulation.gov.uz» сайтида президент қарори ижросини таъминлаш бўйича ўқитувчиларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида уй бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди. Таъкидлаш шарт, ушбу ҳужжат ҳали лойиҳа бўлиб, у ўзгариши, тасдиқланиши ёки рад этилиши мумкин. Бу бўйича муҳокамалар 17 октябргача давом этади.

    Демак, агар бу лойиҳа ўзгаришсиз қабул қилинса:

    • ўқитувчиларга ипотека кредити 3 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади;
    • дастлабки 5 йилда 7 фоиз, қолган 15 йилда МБнинг қайта молиялаш ставкаси ҳисобида фоиз олинади;
    • бошланғич бадал уй-жой қийматининг 10 фоизи ҳисобида тўланади;
    • кредит халқ таълими тизимида камида 15 йиллик стажга эга, уйга муҳтож ўқитувчиларга берилади.
    Яшаш учун турар жойи мавжудларга ҳам кредит ажратилади, фақат:
    • ижарада ёки бировнинг уйида турса;
    • битта уйда (квартирада) бошқа оила билан бирга яшаса;
    • кўп болали оила бўлса;
    • фарзанд тарбиялаётган ёлғиз ота ёки она учун;
    • 1-гуруҳ ногирони бор оила бўлса;
    • турар жой майдони мавжуд меъёрларга мос келмаса (бир киши учун 16 квадрат метрдан, аравачали ногиронлар учун 23 квадрат метрдан кам бўлса).
    Мазкур ипотека имтиёзидан фойдаланиш истагида бўлганлардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
    1. Ариза;
    2. Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар;
    3. Талабгор ишловчи таълим муассасаси педагогик кенгашининг далолатномаси;
    4. Оилавий шароити имтиёзли кредит олишга мос келишини тасдиқловчи ҳужжатлар.
    Барча ҳужжатлар жамланиб ҳудудий комиссияга тақдим этилади ва комиссия аризаларни келиб тушиш тартиби бўйича кўриб чиқади.

    Шу ўринда айрим тушунчаларга аниқлик киритиш талаб этилади.

    Арзон уйлар – Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати тасдиқлаган дастурлар бўйича қурилган намунали уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги квартиралар.

    Ипотека кредити – арзон уй харид қилиш учун берилган узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити.

    Имтиёзли давр – ипотека кредитининг асосий қарзи тўланмайдиган давр. Қарз олувчи – Ўзбекистон халқ таълими тизимида фаолият олиб борувчи, мазкур имтиёзли ипотека кредитини олиш талабларига мос келувчи, зарур иш стажига эга педагог.

    Дастлабки бадал – кредит олувчининг уй қийматининг 10 фоизини ташкил қилувчи шахсий маблағи.

    Ўқитувчилар ипотека кредити асосида олаётган арзон уй қиймати дастлабки бадал тўланаётган кунда амалда бўлган минимал маош қийматининг 1500 баробаридан кўп бўлиши мумкин эмас.

    Қисқача шартлар мана шулардан иборат. Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «regulation.gov.uz» сайти орқали танишиш мумкин. Қизиқ жиҳати шуки, ҳужжат лойиҳаси рус тилида эълон қилинган.

    Ўқитувчиларга шунча имкониятлар яратилмоқда. Хўш, уларнинг маошлари бундай кредитларни олиш учун етарлими? Ҳисоблаб чиқамиз.

    Ҳисоблаш учун ўқитувчиларнинг 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб оладиган, яъни иккинчи бор ошириладиган маошларини асос қилиб оламиз. Чунки бу вақтга келиб арзон уй олиш учун имтиёзли ипотека кредити бўйича ҳужжат ҳам қабул қилиб бўлиниши мумкин.

    Демак, Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб олий тоифали ўқитувчи барча устамалар билан бирга 2 миллион 380 минг сўм, биринчи тоифали ўқитувчи 2 миллион 176 минг сўм, иккинчи тоифали ўқитувчи 1 миллион 978 минг сўм, тоифасиз ўқитувчи 1 миллион 793 минг сўм маош олади.

    Ўқитувчининг ўртача маошини 2 миллион сўм деб оламиз. Энди энг қизиқ савол – ўқитувчи ўз маошига ҳам автокредит, ҳам ипотека кредити олиши мумкинми?

    Ўқитувчилар одатда камтар инсонлардир. Captiva, Malibu’ларни орзу ҳам қилишмайди. Оддийгина Spark’нинг баҳоси 70 миллион сўм атрофида. Унинг 25 фоизи 17,5 миллион сўм бўлади.

    Белгиланган чекловга кўра, ўқитувчи учун арзон уй қиймати энг кам иш ҳақининг 1500 баробаридан кўп бўлиши мумкин эмас. Бу бугунги кун ҳисобида тақрибан 275 миллион сўм демакдир. Унинг ўн фоизи 27,5 миллион сўмга тенг. Ўқитувчи дастлабки бадалларни (45 миллион сўм) тўлаш учун камида 22 ой (деярли икки йил) ҳеч қандай харажат қилмай маошини тўплаши лозим бўлади. Бу орада ЭКИҲ ҳам бир неча марта ўзгариши аниқ.

    Ундан кейин ҳатто имтиёзли даврда бу икки кредитнинг фақат фоизини тўлаб туриш учун ўқитувчининг 2 миллион сўм маоши аранг етади. Чунки автомобиль учун кредитнинг фақат фоизи ойига 750 минг сўм, уй учун кредитнинг фақат фоизи тақрибан 1 миллион 250 минг сўм.

    Демак, ўқитувчи ҳозирча қайсидир кредитдан воз кечиши ёки яқинларининг кўмагига суяниши керак бўлади.

    Албатта, қабул қилинаётган ҳужжатларга скептик кўз билан қараш, паст баҳо бериш ярамайди. Чунки яқин-яқингача ҳам ўқитувчилар маошларнинг бу қадар ошишини, бундай имтиёзларни орзу ҳам қилмаган эди. Бу таълим тизими бўйича ислоҳотларнинг илк қадамлари, дастлабки босқичидир. Қолаверса, кредитларнинг миллий валютада тақдим қилиниши, юқори инфляция суръати бир қатор иқтисодий устунликлар беради.

    Энг муҳими, бу узоқ йиллардан буён ўз бошпанасига ва шахсий машинасига эга бўлмаган устоз ва мураббийлар учун катта имкониятдир.

    Келажакда Ўзбекистон ўқитувчилари яна жамиятнинг энг обрўли, моддий жиҳатдан таъминланган қатламига айланади, албатта.

    04.10.2018, 16:30   Изоҳ (0)   238501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг Амити университети филиали очилиши мумкин

    04.10.2018, 16:00

    Мўйноқнинг Учсайи обод қишлоққа айланмоқда

    04.10.2018, 15:45

    Самарқандлик коллеж ўқувчиси ўзаро жанжал оқибатида танишига жароҳат етказди

    04.10.2018, 15:39

    МАА ва Myuller Martini компанияси музокара ўтказди

    04.10.2018, 15:29

    Фарғонадаги Латвия Ахборот тизимлари менежменти олий мактаби филиалига 125 нафар талаба қабул қилинади

    04.10.2018, 14:46

    Қозоғистонда қариндошлари 9 йилдан бери излаётган Ўзбекистон фуқароси топилди

    04.10.2018, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.