• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Алло, ёнғин хавфсизлигими? Ёрдам беринг, уйимни сув босди!»

    30 сентябрь кеч соат 18:00 атрофида Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчасида жойлашган 83-уй ертўласидан сув чиқа бошлаган.

    Аввал салгина сизиб чиқаётган сув босими бироз вақт ўтиб кучая бошлагач, уй эгалари саросимада қолган. Хонадон соҳиби, III гуруҳ ногирони Жаҳонгир Ҳалимов Самарқанд шаҳар «Сувоқова» корхонасига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтиради. Аммо ҳа деганда бу ташкилот ишчилари келавермайди. Сув эса борган сари кўтарилиб борарди. Фуқаро корхонага ўзи етиб боради. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    – Бутун бошли корхонада мени эшитадиган одам йўқ, – дейди уй эгаси Жаҳонгир Ҳалимов. – Навбатчиларга вазиятни тушунтирдим, илтимос қилдим, асабларим қақшаб бақирдим ҳам, қани биров тушунса. «Ҳозир бутун шаҳарда ичишга сув йўқ-ку, уйингизни қандай сув босади», — дейишгач, уйга қайтдим. Ертўладаги сув ярим метрдан ошган, аллақачон ҳамма жой нам тортган. Уй қулаб, бирор фалокат бўлишидан қўрқиб, оиламни, зарур нарсаларни олиб кўчирдим. Яна «Сувоқова» корхонасига бордим. Ўша аҳвол, бутун шаҳарга фақат битта эксковатор ва битта сув тортадиган машина хизмат қилиши, Чўпонота мавзесида авария бўлгани учун техника ўша ерга юборилганини айтишди. Бу орада уйдан қўнғироқ қилиб, сув кўтарилаётганини айтишгач, уйга югурдим. Таниш-билиш орқали сувни тортиш билан шуғулланувчи хусусий корхона топдим. Уч машина сув чиқардик, аммо қолганига маблағ етмади. Яна «Сувоқова» корхонасига бордим. Раҳбарларига вазиятни тушунтириб, ёрдам сўрамоқчи эдим, лекин бирон-бир ходим раҳбарининг ҳам, бош муҳандиснинг ҳам телефон рақамини беришни истамади: «Айтсак, ишдан кетамиз!».

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    Нимадир қилиш керак, кечаси бўлса ҳам таваккал қилиб, Самарқанд шаҳар ҳокимлигига бордим. Эҳтимол, ҳокимлик вакиллари қўнғироқ қилишса, ёрдам беришар деган умидда эдим. Аммо навбатчи қўриқлаш хизмати ходимидан бошқа ҳеч ким бўлмагач, табиийки, ичкарига ҳам киритишмади. Масъулларнинг телефон рақамини сўраб илтимос қилиб кўрдим, фойдасиз. Шундан сўнг вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига бордим. Ёрдам сўрадим, ҳолатни тушунтирдим, қани энди сал жиддийроқ қабул қилишса: «Одам ўлдими, ё бирор машина пачоқ бўлиб кетдими? Бизга нима алоқаси бор?».

    Хуллас, уйини сув босаётган Ж.Ҳалимов тунги соат 01:00 гача идорама-идора сарсон бўлиб, уйга ноумид қайтади. Энди биттагина нажот бор, илтимос қилиб, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси техникалари билан сувни тортиб олиш мумкин. Аммо вазиятни тушунармикан, ахир, уларда ҳам уй-жой бордир…

    Шу умидда қўнғироқ қилиб, ёнғин хавфсизлиги бўлинмасига боради. Афсуски, бошига иш тушган бу одам бўлинмада ҳам кулгига қолади. Қўйингки, кечаси уйини сув босаётган фуқарога бутун бошли Самарқандда ҳеч ким ёрдам қила олмайди ёки истамайди.

    Яхшиям қўшнилар, ошна-оғайнилар бор экан, сув тортиш учун яна хусусий корхона ходимларини топиб келишгач, жами 10 машина (70 тонна) сув чиқарилади.

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    Фото: «Zarnews.uz»/ Бахтиёр Мустанов

    – Эртаси куни Самарқанд шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳақида эшитиб, ўша ерга бордим, — давом этади Ж.Ҳалимов. – Бўлим бошлиғи келиб аҳволни кўргач, шаҳар «Сувоқова» корхонасига қўнғироқ қилди. Ҳеч қанча ўтмай, керакли техникалар билан «Сувоқова» ходимлари етиб келишди. Тезда ёрилган сув қувурини топиб, ямашди. Аввалига ёрилган қувурга шунчаки ёғоч тиқин қўйишмоқчи эди, охирги ҳафсалам билан уларга қаршилик қилдим, вилоят уй-жой коммунал хизмат бошқармаси раҳбарига мурожаат қилиб, пайвандлаттирдим. Мени ҳайрон қолдирган нарса – «Сувоқова» корхонаси ходимларининг бир фуқаро кечаси билан ялиниб-ёлворганига пинагини бузмагани ҳолда масъул идора раҳбарининг битта қўнғироғига етиб келгани эди. Ахир авария-диспетчерлик бўлимлари аҳоли билан ишламайдими?

    «Воқеани жойида ўрганиш учун ушбу хонадонга борганимизда, уйнинг деворлари шифтгача дарз кетиб, ёрилганига гувоҳ бўлдик. Уй эгалари ижарага жой топиб чиқиб кетишган. Ҳатто, қўшни хонадонлар ҳам зарар кўрган. Ҳолбуки, фуқаро мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилганида, бу уйларни сақлаб қолса бўлар эди. Хўш, энди бу зарарни ким қоплайди? Умуман, фуқароларнинг мурожаатларига бу қадар эътиборсизлик, бу қадар беписандлик қачонгача давом этади? Масалага тегишли ташкилотларнинг изоҳини кутиб қоламиз», — дейилади хабарда.

    04.10.2018, 11:15   Изоҳ (0)   75507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик истеъмолчилар газ учун мавжуд бўлмаган қарзлар бўйнига қўйилаётганидан шикоят қилди

    04.10.2018, 11:10

    Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

    04.10.2018, 11:00

    Жиззах вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари 1200 доллар ва 4 млн сўм пора билан қўлга тушди

    04.10.2018, 10:31

    Тошкент вилоят юридик коллежида иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

    04.10.2018, 10:30

    Россиянинг «Парето-принт» нашриёт-полиграфия комплекси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

    04.10.2018, 10:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлди

    04.10.2018, 10:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.