Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойда Xiaomi Mi А1 смартфони ухлаб ётган эгасининг ёнида портлаб кетган. Портлаш ярим тунда, гаджет каравот ёнидаги тумбочка устида қувват олаётган вақтда юз берган. Ҳодиса оқибатида экак зарарланмаган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Хабар берилишича, портлаш оқибатини смартфон ғилофи ўзига қабул қилган. Шунинг ҳисобига қурилма эгаси жабрланмаган.

Маълум бўлишича, гаджет ҳодиса юз беришидан олдин саккиз соат давомида фойдаланилган. Бунда эркак уни доим тунда қувватлантириш учун қўйган.

Ишлаб чиқарувчи компания ҳодисадан хабар топган, бироқ ҳозирча унга расман изоҳ бермаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?