JCB International Co. Ltd ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Ўзбекистонда JCB тўлов тизимини «Ўзсаноатқурилишбанк» тармоқлари орқали қабул қилиниши бўйича лицензия шартномаси имзолади. Бу ҳақда, банк матбуот хизматига асосланиб, «Халқ сўзи» хабар қилди.
Қайд қилинишича, «Ўзсаноатқурилишбанк» Ўзбекистонда JCB халқаро тўлов тизимининг карталарини қабул қиладиган биринчи банк бўлади. JCB картаси эгалари «Ўзсаноатқурилишбанк» бўлимларидан пул олиши ва Ўзбекистондаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари тармоғида харидларни амалга ошириши мумкин бўлади.
«Ўзсаноатқурилишбанк» Ўзбекистонга ташриф буюрадиган, JCB карточкаларини эгаларига ёрдам беришга, мамлакатда қулай шарт-шароитлар яратишига ёрдам беради. Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектлари: Самарқанд, Бухоро, Хива, Қарши билан боғланган. Ушбу йўналишлар қадимий тарихни англатади ва бутун дунёдаги сайёҳлар учун қизиқарли», — дейди JCB International Eurasia бош директори Такаши Суэсугу.
Маълумот учун, JCB тўлов тизимига 1961 йилда Японияда асос солинган бўлиб, у етакчи халқаро тўлов тизимларидан бири ҳисобланади. 1981 йилда JCB халқаро бозорга кирган Осиёдаги биринчи тўлов тизими бўлган. JCB дунё бўйлаб карточкаларни қабул қилиш тармоғини фаол равишда ривожлантириш, бозор етакчилари билан ҳамкорлик қилиш ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан шериклик алоқаларини йўлга қўйишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)