24 сентябрь куни Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Азиз Жўраев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Унинг ўрнига шу пайтгача Самарқанд вилоят ногиронлар реабилитация маркази директори вазифасида фаолият кўрсатган Давронбек Жуманиёзов тайинланди.
Азиз Жўраев нима сабабдан ишдан олингани ҳозирча ноаниқ.
Изоҳ (0)