Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 2019 йил учун Журналистика ихтисослиги бўйича таянч докторантура (PhD)га ўқишга қабул қилишни эълон қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Институтда аввал тўртта ихтисослик бўйича таянч докторантлари тайёрланадиган бўлса, энди ўнта ихтисослик бўйича талабалар докторантура (PhD)га қабул қилинади. Институтдаги илмий талабдан келиб чиқиб, Қорақалпоғистонда илк бор Журналистика ихтисослиги бўйича ҳам докторантлар тайёрланадиган бўлди.
Ҳужжатлар жорий йил 15 сентябрь — 16 октябрь оралиғида қабул қилинади.
Қорақалпоғистонда Журналистика бўйича бакалавр ва магистр мутахассислар фақат Қорақалпоқ давлат университетида тайёрланади. Жорий ўқув йилидан бошлаб, ушбу университетда Журналистика бўйича қабул квоталар сони оширилди ва сиртқи бўлим очилди. Талабалар ўзбек ва қорақалпоқ гуруҳларида таълим ола бошлади.
Изоҳ (0)