Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида 1 октябрь куни соат 16:00 да отлиқ парад бўлиб ўтади. Тадбирда 100 дан ортиқ инглиз, немис, янгиқирғиз, қорабайир ва фриз зотига мансуб от иштирок этади. Бу ҳақда Йилқичилик ва от спорти федерациясига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Отларда парад кийимидаги от спорти турлари бўйича спортчилар, Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари, ИИВ ҳузуридаги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия кавалер эскадронининг фахрий қоровул баталёни ходимлари ҳаракатланади.
Федерация томонидан маълум қилинишича, отлиқ парад 1 октябрь куни ўқитувчилар ва мураббийлар байрами муносабати билан ўтказилади.
Изоҳ (0)