21 сентябрь — Халқаро тинчлик куни муносабати билан ҳудудларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, Тошкентнинг Сергели туманидаги 47-умумтаълим мактабида «Тинчлик – фаровонлигимиз гарови» мавзусида ўтказилган маърифий тадбир, спорт мусобақалари ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштирди, деб ёзади ЎзА.
Тадбирда сўзга чиққанлар тинчлик ва осойишталикнинг инсон учун муҳим аҳамияти, тинчликни кўз қорачиғидек асраш, ёш авлодни тинчликсеварлик руҳида тарбиялаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда Ўзбекистондаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шу фаровон, осуда ҳаётни янада мустаҳкамлаш, оила, ватан фаровонлиги ва ободлигига ўз ҳиссасини қўшиб яшаш, ҳар бир фуқаро учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги қайд этилди.
Тадбир доирасида спорт мусобақалари ҳам ўтказилгани ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштирди.
Изоҳ (0)