Бугун, 19 сентябрь санасида Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал учрашувлари якунланади.
Ҳозирча ярим финалнинг дастлабки икки иштирокчиси маълум: «Қўқон-1912» ва «Пахтакор».
Бугун «Бунёдкор» ярим финал йўлланмаси учун сафарда «Андижон» билан кураш олиб боради, баҳс 18:00 да бошланиши белгиланган.
Ярим финалнинг сўнгги йўлланмаси учун Олмалиқда АГМК Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши баҳс юритади. Ўйин 20:00 да бошланиши белгиланган.
Маълумот учун регламентга кўра чорак финал баҳслари битта учрашувдан иборат. Ярим финал учун алоҳида қуръа ташлаш бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Кубоги
1/4 финал беллашувлари
19 сентябрь, чоршанба
«Андижон» – «Бунёдкор» 18:00
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.
АГМК – «Машъал» 20:00
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Авазбек Абдуллаев, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Изоҳ (0)