Мексиканинг Гвадалахара шаҳри чекка қисмидан совуткич прицепида 157 та жасад бўлган юк машинаси топилди. Бу ҳақда 18 сентябрь, сешанба куни Daily Mail хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Юк машинаси турар-жойлар яқинида бўлиб, ўзидан чиқаётган бадбўй ҳид билан маҳаллий аҳолини безовта қилганлиги таъкидланмоқда.
Полиция ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатди. Транспорт воситаси нима сабабдан аҳоли яшовчи ҳудудда қолдирилганлиги аниқланмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, жасадларни совутиш транспортига юклаш амалиёти Мексикада янгилик эмас, чунки жиноятчиликнинг авж олганлиги сабабли ўликхоналарда жой етарли эмас. Бироқ бу каби «ғилдиракдаги ўликхоналар» аҳоли яшовчи кварталлар яқинида турмаслиги лозим.
Изоҳ (0)