Туркия полицияси ИШИД террорчилик гуруҳининг икки аъзоси — «амир Синжар» Абдулҳолиқ Курдий ва унинг ўғли Меҳди Курдийни қўлга олди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни ИҲА агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Операция марказий турк провинцияси Кайсерида ўтказилди. Ҳар иккала Курдий Ироқда ИШИД гуруҳи томонидан курашган.
Абдулҳолиқ Курдий Синжарда «ИШИД амири» эканлиги, унинг ўғли эса мазкур террорчилик ташкилотининг жангариси бўлганлиги таъкидланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)