19 сентябрь Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон—Германия: хавфсизлик соҳаси ва Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича ҳамкорлик» мавзусида анжуман ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Германиянинг Фридрих Эберт номидаги сиёсий жамғармаси томонидан ташкил этилаётган бўлиб, унинг кун тартибидан ўзбек—немис алоқалари, томонларнинг хавфсизлик соҳаси ва Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлашда долзарб бўлган масалаларни ечишдаги кўп қиррали ҳамкорлиги муҳокамаси ўрин олган.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вазирликлар, идоралар, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари, минтақавий хавфсизлик бўйича экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)