Ўт ўчирувчилар ва ҳарбий хизматчилар Воронеж яқинидаги «Погоново» ҳарбий полигонида юзага келган йирик ёнғинни ўчирмоқда. У ерда 90 гектарга яқин ўрмон ва ўтлар ёнмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Август ойи охирида қутқарувчилар жорий йилда илк бор вилоят ҳудудидаги жазирама сабабли фавқулодда ёнғин хавфини эълон қилди.
Агентлик манбасига кўра, ҳозирда ФВВ ва вилоят ўт ўчириш марказидан 52 киши ёнғинни ўчириш билан шуғулланмоқда. Шунингдек, ўт ўчиришга ҳарбийлар жалб қилинган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)