Тошкентдаги Crystal Garden масканида ўзбекистонлик таэквондочи Дмитрий Шокин ва фотограф Эвелина Усмонованинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «MyDay.uz» хабар бермоқда.

Фото: «MyDay.uz»

Таъкидланишича, Дмитрий ва Эвелинани табриклаш учун келганлар орасида таниқли спортчилар, жумладан, оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ва боксёр Муроджон Аҳмадалиевни кўриш мумкин эди.

Фото: «MyDay.uz»

Маълумот учун, Дмитрий Шокин 2014 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Осиё ўйинларида кумуш медаль совриндори бўлган. Дмитрий 2015 йил Россиянинг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, Жаҳон чемпиони бўлган.

Шокин ўзбекистонлик таэквондо усталари орасида биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган. Дмитрий Шокин жорий йил Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалига сазовор бўлганди.

Фото: «MyDay.uz»

Фото: «MyDay.uz»

Фото: «MyDay.uz»

Фото: «MyDay.uz»