Кеча, 11 сентябрь санасида ФИФА кунлари доирасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Учрашув 0:1 ҳисобида Карлуш Кейруш раҳбарлик қилаётган Эрон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин якунлангач матбуот анжумани олдидан Кейруш Ўзбекистон терма жамоаси устози Эктор Куперга эсдалик совғасини топширди. Совғалардан бирида Эрон терма жамоасининг либоси бўлиб, унга 26 рақам ёзуви акс эттирилган эди.
Изоҳ (0)