Хитойда футбол бўйича халқаро мусобақада иштирок этган Жамшид Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон U21 терма жамоаси ғолибга айланди.
Саидов шогирдлари, 8 сентябрь санасида мезбон Хитой термаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу тариқа умумий ҳисобда 7 очко тўплаган Ўзбекистон термаси мусобақа чемпиони бўлди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.
Ўзбекистонлик футболчилар мусобақа доирасида Тожикистон U21 ҳамда Мьянма U21 терма жамоаларини мағлуб этганди. Шунингдек, Хитой дарвозасини ишғол этган Шерзод Насруллаевнинг голи турнирдаги энг чиройлиси деб топилди ва унга ташкилотчилар томонидан махсус соврин топширилди.
Ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонаси ўзбекистонлик футболчилар томонидан тозаланиб, мусобақа ташкилотчилари ва Хитой халқига «Ўзбекистон номидан рахмат» деб ёзилган миннатдорчилик хати қолдирилди.
Изоҳ (0)