Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона Мексиканинг «Дорадос» клубига бош мураббий этиб тайинланди.
Жамоа раҳбарияти яқиндагина клуб бош мураббийи Франциско Гамесни натижаларнинг ижобий кўринишда эмаслиги сабаб истеъфога чиқарганди. Айни пайтда «Дорадос» Мексика иккинчи дивизионида 6 турдан сўнг 15 клуб орасида 3 очко билан 13-ўринга жойлашган.
Таъкидлаш жоиз, 57 ёшли Марадона ҳозирда Беларуснинг «Динамо Брест» клуби билан 3 йиллик шартномага эга ва у расман жамоада бошқарув раиси ҳисобланади. Диегонинг «Динамо»дан кетиш-кетмаслиги ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, «Дорадос» клуби Мексика шимоли-ғарбида жойлашган Синалоа шаҳри шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)