GM Uzbekistan Spark автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

Фото: GM Uzbekistan

Аввалроқ GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди.

Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, механика узатмали Spark автомобили ишлаб чиқариш ҳажми 6223 дан 19 993 донагача оширилмоқда.

«Компания харидорларнинг талабларини қондириш ва барча ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча шароитларни яратиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади», — дейилади хабарда.