Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Роскосмос» бош директорининг ўринбосари Александр Медведев томонидан маълум қилинишича, Илон Маскнинг кўп марта фойдаланиладиган ракеталар соҳасидаги ишланмалари совет технологияларига асосланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Мутахассиснинг фикрича, Маск томонидан амалга оширилган лойиҳалар бир неча ўн йиллар олдин россиялик олимлар, муҳандислар ва конструкторлар томонидан кўриб чиқилган ва таклиф қилинган.

SpaceX раҳбари 2016 йилнинг сентябрь ойида бутун дунёга Марсни колонизация қилиш бўйича улкан режалари ҳақида маълум қилган. Маск ўта оғир ракета ва минглаб сайёралараро кемалар флотини яратишни режалаштирмоқда, улар юз йилликнинг охирида Қизил сайёрага тахминан бир миллион кишини олиб бориши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар