Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон халқи ва Президентига ўз табригини йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан келтирилди.
Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиМирзиёев Шавкат Миромонович Жаноби Олийларига
Ҳурматли Жаноб Президент!
Сизни ва мамлакатнинг бутун халқини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги билан чин дилдан табриклашга рухсат этинг.
Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси томонидан сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий тараққиёт соҳаларида эришилган улкан ютуқлар чуқур ҳурмат ҳиссини уйғотади.
Аниқ натижалар келтираётган Сиз, Жаноби Олийлари бошчилигида ўтказилаётган ислоҳотлар сиёсати алоҳида баҳога лойиқ.
Ишончим комилки, Сизнинг раҳбарлигингиз туфайли Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиётида янги улкан натижаларга эришади.
Мамлакатларимиз 1992 йилда дипломатик алоқаларни ўрнатгандан сўнг ўзаро ишонч ва дўстлик тамойиллари асосида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантираётганлигидан хурсандман.
Жаноб Президент, Сиз билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун ўзаро мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришга умид қиламан.
Жаноб Президент, Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон Республикасига эса янада гуллаб-яшнашни тилайман.
Ҳурмат билан,
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин
Изоҳ (0)