Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Давлат раҳбари Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент вилоятида жорий йилда 622 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Қуйи Чирчиқ туманида велосипед ишлаб чиқариш лойиҳаси улардан биридир. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган ушбу корхонага 80 миллион доллар инвестиция йўналтириш, 260 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев бу лойиҳага алоҳида эътибор қаратди. Велосипед ишлаб чиқаришни кўпайтириб, йўл бўйларида йўлакчалар ташкил этиб, велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Бу соғлик дегани. Одамларимиз фақат машиналарда юрмасдан, кўпроқ велосипед ҳайдаса, юраги бақувват бўлади, умри узаяди. Шунинг учун бу корхонани ишга туширишни тезлаштириш керак» — деди Президент.

Корхона қурилиши жорий йил октябрда бошланади.

Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм соҳаларига оид лойиҳалар бўйича ҳам мутасаддиларга топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар