27 август куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, муқаддам судланган Д.Р. исмли аёл 2018 йил 30 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри Насаф кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро Ж.Қ.нинг Lacetti автомашинасини сотиб бериши ва пулини бир ой муддатда беришини айтиб, алдов йўли билан автомашинани олган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бироқ уни 6 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, шу кунгача пулларни бермасдан келаётгани кўрсатилган. Мурожаатга мувофиқ Д.Р. қўлга олинган.
Изоҳ (0)