Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқандлик фуқаро ўзаро жанжал оқибатида ўз укасини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

25 август куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшаган Р.Т. қорин қисмидаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 26 август куни вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 24 август куни марҳум Р.Т.нинг шу қишлоқда яшовчи акаси К.Т. уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг қорнига қайчи билан жароҳат етказганлиги аниқланган ва К.Т. қўлга олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар