Идлиб деэскалация зонасидан ўтган суткалар ичида 714 нафар қочоқ олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Қочоқларни қабул қилиш, тақсимлаш ва жойлаштириш маркази ахборот бюллетенида сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».
«Идлиб деэскалация зонасидан 714 нафар қочоқ (245 нафар аёл, 338 нафар бола), 10 та техника олиб чиқилди», — дейилади 26 август, якшанба куни чоп этилган хабарда.
Бундан ташқари, марказ маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 30 сентябридан буён Сурия ҳудудида 1 миллион 220 минг 359 нафар ички кўчманчи ўз уйига қайтган.
Изоҳ (0)