Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланаётган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: Getty

Фото: Getty

Фуқаролар Р.Н. ва Ш.Ғ. олдиндан тил бириктириб, валюта савдосини амалга оширишни режалаштирган. Бу шахслар Фарғона туманининг Водил қишлоғи марказида махсус харидорга 12 300 АҚШ долларини 99 миллион 937,5 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган.

Фуқаро Ш.Ғ. бошқарувидаги Spark автомашинасида 2 100 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан жами 14 400 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳар икки шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси («Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш») 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар