Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бўлими ҳамда Андижон шаҳар ИИБ ходимлари 250 нафардан ортиқ маҳкумлар иштирокида сайёр суд ташкил этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Сайёр йиғилишда Андижон шаҳар ИИБ Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш гуруҳи хисобида турган 15 нафар маҳкум содир этган жиноятидан ўзига тўғри хулоса чиқариб, ижобий томонга ўзгарганлиги учун муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Суд томонидан тайинланган жазоларни ўташдан қасддан бўйин товлаб, тузалиш йўлига кирмасдан, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил бўлган 2 нафар маҳкумнинг жазоси, озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.
Изоҳ (0)