Эрон жануби-шарқидаги Сейистон ва Белужистон вилоятида қум бўрони 171 кишининг шифохонага ётқизилиши ва баъзи авиарейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, IRNA агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
20 августдан буён жами 810 киши нафас олиш йўллари, кўз ва юрак касалликлари юзасидан шикоятлар билан вилоятдаги шифохона ва тиббий марказларга мурожаат қилган. Улардан 639 нафарига амбулатор даво муолажалари тайинланган.
Сейистон ва Белужистон аэропортлари ҳамда Зобул ва Эроншаҳр шаҳарлари ўртасидаги рейслар қум бўрони сабабли бекор қилинган. Шунингдек, Зобул—Нихбандон трассасининг 700 метрга яқин қисми қум билан тўсилиб қолган.
Қум бўрони 29 август, чоршанба кунига келиб кучайиши маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)