Бугун, 22 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида юнон-рум кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтди.
-130 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мўминжон Абдуллаев финалда қозоғистонлик Тиналиев Нурмахонга қарши баҳс олиб, бориб 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Мўминжон Осиё ўйинлари—2018 олтин медалига эга чиқди.
Маълумот учун, бироз аввал 87 кг вазнда Рустам Ассакалов Осиё ўйинлари—2018 нинг кумуш медалига эга чиққанди.
Изоҳ (0)