18 август куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Б.М.нинг уйи олдида турган ўзига тегишли Volvo русумли юк автомашинасининг электр симларида қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Аланга юк автомашинасининг тиркамаси ҳамда унинг ёнида турган MAN русумли юк автомашинасининг тиркамасига ҳам ўтган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида Volvo русумли юк автомашинаси, тиркамасида бўлган 25 тонна бўр (мел) маҳсулоти билан MAN русумли юк автомашинаси тиркамасида бўлган 142 дона трактор шиналари қисман ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғинни ўчирмоқчи бўлган Б.М. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)