17 август куни қурилиш ишлари олиб борилаётган Украинанинг Киев шаҳри ҳудудларидан бирида 40 нафар қуролланган шубҳали шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда, деб ёзади ЎзА.
Шаҳарнинг Дарниском туманида маҳаллий полиция ходимлари томонидан олиб борилаётган патруль назорати давомида ҳудудда спорт кийимидаги 80 га яқин эркак йиғилиб турганлиги маълум бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари белгиланган манзилга етиб келгунга қадар 40 га яқин киши қочиб кетган.Воқеа жойида полиция ходимлари 40 нафар шубҳали шахсни ҳибсга олган. Улардаги қурол-аслаҳалар олиб қўйилган.
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)